АсосийJamiyat

"Ишлаш учун Қорақалпоғистондан Тошкентга келган"

'"Ишлаш учун Қорақалпоғистондан Тошкентга келган"'ning rasmi

Аввалроқ, Эркак Тошкентдаги Мустақиллик кўчасидан ўтган, халқ тилида “Президент трассаси” деб аталадиган йўлнинг устидаги кўприкдан сакраб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz'га ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берди. 

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 29 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида туғилган 45 ёшли эркак ўзини Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси ва Кичик ҳалқа йули кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ташлаб ўз жонига қасд қилган. Маълум қилинишича, марҳум ичкиликка ружу қўйган.

Марҳумнинг акаси суҳбат давомида, укаси шу йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрига уни олдига ишлаш мақсадида келганлигини, укасини ўзи ишлайдиган “T.A” МЧЖга қарашли қурилиш объектига бригадири билан суҳбатга олиб кирганлигини, аммо укасини тоби бўлмагани сабабли уни ишлаш учун ҳоли бўлмаганлигини, шу сабабли укаси ишга кира олмаганлигини, 29 ноябрь куни соат 06:00лар атрофида укаси билан ўзи вақтинчалик истиқомат қилган манзилда нонушта қилишганликларини, укаси унга Қорақалпоғистон Республикасига қайтиб кетишини, ўша ерда бирор иш топишини айтганини, шундан сўнг у иш жойига чиқиб кетганлигини маълум қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар