Россиянинг Киров вилоятида болалар мактаб ошхонасидаги тушликдан кейин шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда База хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса Калинино қишлоғида содир бўлгани айтилмоқда. Ўқувчилар 28 ноябрь куни тушликка палов ейишган, кейин эса уларнинг саломатлиги ёмонлашган.
Қайд этилишича, 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 16 нафар ўқувчи шифохонага ётқизилган, бироқ беморлар сони ошиб бормоқда. Заҳарланиш воқеаси терговчилар ҳамда "Роспотребнадзор" вакиллари томонидан ўрганилмоқда.
Текширув ишлари охиригача мактаб ошхонаси ёпилган, ўқиш онлайн шаклга ўтказилган.






