АсосийJamiyat

Тошкентдаги мактабда 10 та электрон доска учун ота-оналардан 100 доллардан пул йиғилётгани айтилмоқда

'Тошкентдаги мактабда 10 та электрон доска учун ота-оналардан 100 доллардан пул йиғилётгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги 284-сонли мактаб тендердан 10 та электрон доскани ютгани, эндиликда доскалар учун ҳар бир синф ота-оналаридан 100 доллардан пул йиғиб бериш талаб қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

Аниқланишича, Сергели туманидаги 284-сонли умумтаълим мактаби 2023 йилнинг 1-мавсумида “Ташаббусли буджет” платформаси орқали ютиб олган 1 200 000 000 сўм маблағ эвазига 23  дона электрон доска харид қилинган. 2023 йилнинг 2-мавсумида эса “Ташаббусли буджет” платформаси орқали яна 1 300 000 000 сўм маблағ ютиб олиниб, 20  дона электрон доска олинган ва синфларга тарқатилган. Электрон доскалар учун ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан ҳеч қандай пул маблағлари йиғилмаган.

 

    Бошқа янгиликлар