АсосийJamiyat

Самарқанд вилояти ҳокими Афруза Ҳамдамова билан учрашди

'Самарқанд вилояти ҳокими Афруза Ҳамдамова билан учрашди'ning rasmi

Аввалроқ, ўн тўрт ёшли шахматчи Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги чемпионатда мамлакатимиз тарихида биринчи бор жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун Самарқанд вилоят ҳокимлигида чемпион билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Афруза ва унинг оила аъзоларига миннатдорлик билдириб, Афрузанинг чемпион бўлганлиги кўплаб ёшларга мотивация беришини ҳамда юртимизда спортнинг шахмат тури янада ривожланишига ўзига хос туртки вазифасини ўташини таъкидлаган. 

Учрашув якунида чемпионга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилган. 

Маълумот учун, Афруза Ҳамдамова бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синфида таҳсил олмоқда, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Афруза Ҳамдамованинг Тошкентга келишини президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева шахсан кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик. 

    Бошқа янгиликлар