АсосийJamiyat

Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев тадбиркорни 15 суткага қамашга топшириқ берди

'Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев тадбиркорни 15 суткага қамашга топшириқ берди'ning rasmi

Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ўз мажлисида аҳоли томонидан чиқиндилар белгиланмаган жойга ташлаб кетилгани, бундан чиқинди корхонасининг хабари бўлмагани учун корхона раҳбарини 15 суткага қамаш ҳақида ички ишларга топшириқ берган. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаева телеграм каналида хабар берган.

Ҳокимнинг топшириғи ноқонуний бўлишига қарамай ИИБ тадбиркорни олиб кетиб, айни вақтда уни ИИБ биносида ҳибсда сақламоқда.

"Мазкур ҳолатга қонунийликни назорат қилувчи юқори органлар ҳуқуқий бахо беришини ва тадбиркорни зудлик билан озод қилишларини сўраймиз" деб ёзади депутат.

 

    Бошқа янгиликлар