АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади

'Бугун Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқ.

Пойтахтимизда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-18° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар