Бироз аввал, Боғот туманидаги 2-ИДУМ да ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди ва қуйидагиларни аниқлади.
Видеолавҳада келтирилган ҳолат кеча, 30-октябр куни содир бўлган. Тарих фани ўқитувчиси Қ.Ҳ. 9-синф ўқувчиси М.Бни қайта-қайта огоҳлантиришига қарамасдан дарс машғулотига тайёргарликсиз келганлиги учун уни калтаклаган.
Ҳолат яна бир ўқувчи томонидан тасвирга олиниб ижтимоий тармоққа жойланган.
Бугунги кунда ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси унинг хоҳишига кўра бекор қилинди.
"Боғот тумани ички ишлар бўлими томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда" дейилади хабарда.






