2023 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори Жийенбай Избасқанов 74 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар қилди.
Уюшма жамоаси ва кўп сонли аъзолари шоирнинг оиласи ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.






