Мосулнинг 200 нафар бегуноҳ аҳолиси “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангариларининг қурбонига айланди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.
Уларнинг орасида Ироқнинг собиқ хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бўлган. Жангарилар уларни оммавий тарзда қатл қилиб, отиб ташлаган.
БМТнинг маълумот беришича, 232 нафар одам қурбон бўлган, аслида уларнинг сони бундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин.
Айни вақти жангарилар Мосул шаҳрида яшовчи 8 минг нафар тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда.





