АсосийDunyo

Ғазода санитария шароитлари ёмонлиги билан боғлиқ инфекциялар кўпаймоқда

'Ғазода санитария шароитлари ёмонлиги билан боғлиқ инфекциялар кўпаймоқда'ning rasmi

Ғазо секторидаги фаластинликлар сувчечак, қўтир ва диарея каби юқумли тери касалликларидан азият чекмоқда, дея маълум қилди БМТ гуманитар идораси. Бу ҳақда zamon.uz ёзди.
"Одамлар тузи 3000 мг/л дан ортиқ бўлган шўр сувни қишлоқ хўжалиги қудуқларидан истеъмол қилмоқда", — дейилади БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси баёнотида.
БМТ экспертлари бундай сув ичиш вабо хавфини янада ошириши ҳақида огоҳлантирмоқда.
"Агар сув ва канализация иншоотлари ишни давом эттириш учун электр ёки ёқилғи билан таъминланмаса, бундай касалликларга чалинганлар сони кўпаяди", — дея ишонч билдирмоқда мутахассислар.

    Бошқа янгиликлар