Бугун ижтимоий тармоқларда соат 04:50 атрофида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лабзак даҳасида жойлашган Gʻijduvon Premium кафе ошхонасида ёнғин содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, ёнғин содир бўлган жойга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 04:54 да етиб бориб, ёнғин соат 05:29 да ўчирилган.
Ёнғиндан рестораннинг 200 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
"Ҳодиса оқибатида фуқароларни куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғиннинг зарари аниқланмоқда", дейилади хабарда.






