Жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Шундан бери икки томондан ҳам тинимсиз ракета зарбалари берилмоқда. Уруш оқибатида Ғазо секторида кки томондан қурбонлар сони 1600 дан ошди. Яна 187 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди.
ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши ракета отишда давом этмоқда, Исроил кучлари ҳам ҳаракат позицияларига интенсив ҳужумлар уюштирмоқда.
Кеча, 9 октябрь куни ҲАМАС'нинг Исроилга ҳужуми оқибатида жами 900 дан ортиқ исроиллик, шунингдек, чет эл фуқаролари ҳалок бўлган.
Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, камида 2616 киши жароҳат олган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса 687 фаластинлик ҳалок бўлгани, яна 3800 нафари яраланганини маълум қилган.
Охирги 24 соат ичида Ғазо секторидаги оммавий кўчирилишлар сони 187 518 дан ортиқ кишига етди ва бундан буён ҳам ортиши кутилмоқда. Ғазода жанговар ҳаракатлар авж олгандан бери тўртта мактаб ва саккизта тиббиёт муассасаси зарар кўрган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг билдиришича, Ғазо секторида вақтинчалик кўчирилганлар сони 2014 йилда 50 кунлик жанглар авж олганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.






