Бугун, 3 октябрь куни таниқли физик олим Тўраев Назар Йўлдошевич 85 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.
Олим Ўзбекистон физикаси ривожига улкан ҳисса қўшиб, унинг раҳбарлигида лазер нури билан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини нурлантириш илмий лабораториялари ташкил этилган.
Шунингдек, олим физика масалаларини компьютерда алгоритмлаб ечишни Ўзбекистонда биринчи бўлиб амалга оширган.
Ўзбекистон Фанлар академияси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.






