- Сизга зўр янгилигим бор!!! (смайлик совға)
- Қизиқтирдинг, нима экан у?
- Топинг...
- Ойлигингни кўтаришдими???
- Йўғ-э, қайдан...
- Лотореяда ютуқ чиқдими?
- Эҳ, ярамни тирнаманг…
- Фарзанд кутаяпмизми? (смайлик:аист)
- Кутаяпмиз, фақат фарзанд эмас!
- Бўлди, тополмадим, тезроқ айт, мажлисга киришим керак.
- Бугун...
- Кечқурун соат 18-00 да...
- Сиз кутган, сиз ҳоҳлаган....
- Хўш??????? (смайлик: юракча кўзлари чиқиб турган)
- Онажоним меҳмонга келаяптилар! 2-3 кун туриб кетарканлар. Хурсандмисиз!
- Жудаям!!!!
25.10.2016 05:18





