АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ердан нефть отилиб чиқаётгани ҳақидаги видеога изоҳ берилди (видео)

'Ўзбекистонда ердан нефть отилиб чиқаётгани ҳақидаги видеога изоҳ берилди (видео)'ning rasmi

Бироз аввал ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистон ҳудудида нефть отилиб чиқяпти, аммо аниқ манзили ҳозирча номаълум" деган сарлавҳа билан видеолавҳалар тарқалди.


Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Darаkchi.uz' "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан боғланди. "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот котибининг маълум қилишича, бу воқеа Ўзбекистонда юз бергани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Қолаверса, мутахассисларнинг билдиришича, видеолавҳалардаги суюқлик нефть эмас.

Энергетика вазирлиги матбуот котибига кўра эса, видеолавҳалардан бири камида 8 ой аввал португал, араб ва хитой тилларидаги изоҳлар билан, иккинчиси эса икки ярим йил муқаддам ҳеч бир изоҳсиз тарқатилгани аниқланган.

    Бошқа янгиликлар