АсосийJamiyat

Фақат 21 ёшдан бошлаб: Ўзбекистонда алкоголь ва сигарет харид қилувчиларнинг ёши қандай назорат қилинади?

'Фақат 21 ёшдан бошлаб: Ўзбекистонда алкоголь ва сигарет харид қилувчиларнинг ёши қандай назорат қилинади?'ning rasmi

26 августдан Ўзбекистонда “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди. Ҳужжат янги қоидалар билан бойиди. Улар қаторида – ноқонуний тамаки ва алкоголь маҳсулотлари реализациясини назорат қилувчи идоралар рўйхатининг кенгайиши, ушбу маҳсулотларни жамоат жойларида истеъмол қилишга тақиқ, шунингдек сигарет ва алкоголь сотиб олиш учун ёш чегарасининг 21 ёшгача кўтарилиши мавжуд.

Аммо пала-партиш ва назоратсиз кўча савдоси бу қоидалар ижросини қийинлаштиради. Майда расталардаги, мақсади шахсий бойлик орттиришгина бўлган сотувчилар сигаретларни амалда ёшидан қатъи назар ҳаммага сотадилар. Ўзбекистонда бундай савдо гуллаб-яшнамоқда. Ҳолбуки, МДҲ ва Европа мамлакатлари кўча савдоси муаммосини ҳал қилиб, бу товарларнинг вояга етмаганларга сотилиши устидан назорат жараёнини йўлга қўйганлар.

Чунончи, Янги Зеландияда 2009 йил 1 январдан кейин туғилган шахсларга тамаки сотиш тақиқланган. Бу тақиқни бузиш 150 минг Янги Зеландия долларига тенг жарима билан жазоланилади, бу эса $95 000 дан ҳам зиёд дегани.

Германияда эса, кўча расталарини аллақачон сигарет сотиш автоматлари сиқиб чиқарган, уларда сигарет сотиб олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат керак бўлади. У ридер орқали ўтказилади, автомат харидор 18 ёшга тўлганига ишонч ҳосил қилади ва шундагина тамаки маҳсулотларини сотиб олиш мумкин бўлади.

Аввалроқ қайд этганимиздек, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун билан алкоголь ва тамакини кўчада сотиш устидан назорат учун масъул идоралар рўйхати кенгайтирилди. Солиқ ва божхона идоралари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қаторида, бу ваколат яна ИИВ ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идораси (МҚҚ)га ҳам берилди.

Ушбу идоралар ўз саъй-ҳаракатларини уйғунлаштириб, аҳоли, биринчи навбатда болалар саломатлиги учун таҳдид бўлган виждонсиз ва очкўз кўча сотувилари билан боғлиқ даҳшатли вазиятни ўнглашга муваффақ бўладилар, деб ишонгинг келади.

    Бошқа янгиликлар