Овқатдан заҳарланиш, юқумли ичак касалликларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида бозор ҳамда озиқ-овқат савдо дўконлари расталаридаги маҳсулотларининг сифати ва истеъмолга яроқлилиги бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Санитария эпидемиология қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сергели тумани деҳқон бозорида олиб борилган рейд давомида тухум маҳсулоти савдо павилионида сифациз ва истеъмолга яроқсиз бўлган тухумлар арзонлаштирилган нархларда сотилаётгани аниқланди. Бутунлиги бузилиб, органолептик хусусиятлари ўзгарган жами 1154 дона синган тухумлар савдодан олиниб, бракераж қилинди.
"Сотувчиларга истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни савдога қўймаслик юзасидан санитария-гигиена талаблари бўйича қатъий огоҳлантиришлар берилди" дейилади хабарда.






