АсосийJamiyat

Шаҳрихон тумани солиқ инспекцияси аёл ходимаси фуқарони урганига изоҳ берилди (видео)

'Шаҳрихон тумани солиқ инспекцияси аёл ходимаси фуқарони урганига изоҳ берилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон тумани солиқ инспекцияси ходими иштирокидаги видео тарқалиб, турлича талқин қилинмоқда. 

Солиқ қўмитаси “darakchi.uz” сўровига кўра, ҳолат юзасидан маълумот тақдим этди. 

Маълум бўлишича, ўзини банк ходими деб таништирган фуқаро қариндоши М.Ахмаджоновга нисбатан декларация асосида ҳисобланган солиқни “ҳал этиш”  мақсадида тушлик вақтида солиқ идорасига келган. 
Инспекция ходими С.Тошматова тушлик пайти бўлганлиги сабабли масъул ходимнинг қайтишини кутиб туришини сўраган. 
Шу пайтда фуқаро ходимлар хизмат пайтида дам олаётганлигини айтиб, видеога олишни бошлаган.

С.Тошматова фуқарога бу хона солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланмаганлигини, бошқа хонада кутиб туришини сўраганида,  у ходимнинг шахсиятига тегадиган сўзларни айтиб провокоция қилиш орқали нохуш ҳолатни юзага келтирган.

Солиқ инспекциясининг Декларация бўйича масъул ходими келиб ушбу масала юзасидан солиқ тўловчига, яъни М.Ахмаджоновга аввал тушунтириш берилганини маълум қилгандан сўнг фуқаро инпекция биносидан чиқиб кетган.    


"Солиқ муносабатлари солиқ тўловчи ва солиқ органлари ўртасидаги муносабат бўлиб, учинчи шахсларга бошқа шахснинг солиқ мажбуриятлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилмайди.

Давлат хизматчилари ҳар қандай ҳолатда одоб –ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши лозимлигини билдириб, мазкур ҳолат батафсил ўрганиб чиқилиши ва айбдорларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар