АсосийJamiyat

“Ўзбекистонда бор мева Эронга керак“ (видео)

'“Ўзбекистонда бор мева Эронга керак“ (видео)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Самарқандда халқаро Озиқ-овқат хавфсизлиги конференция бўлиб ўтди. Халқаро тадбирда дунёнинг турли давлатларидан қишлоқ хўжалигига масъул вазирлар, олимлар, мутахассислар иштирок этди. Darakchi.uz ана шундай меҳмонлардан бири, Эрон Ислом Республикасининг қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари билан суҳбатлашди.

Вазир ўринбосари Муҳаммад Маҳдий Бурумандий икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва бунинг аҳамияти ҳақида гапирди.

"Бу конференция Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасида катта потенсиалга эга эканлигидан далолат беради.

Эрон ҳам чекловларга қарамасдан, охирги йилларда 24 млндан тоннадан 135 млн тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирди.

Шуни ҳисобга олиб, икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида ҳамкорлик қиламиз. Ўзимизда бор билимларни Ўзбекистонга берамиз, уларда борини ўрганамиз. Ҳамкорлигимиз шу зайл ривожланаверса, бу нафақат икки мамлакат, балки бутун дунё озиқ-овқат хавфсизлиги учун жуда катта фойда келтиради. Бу халқаро конференция бу йўлдаги катта қадамдир.

Биз Ўзбекистон билан талабалар алмашинуви, тажриба алмашунивини йўлга қўямиз. Шунингдек, мева-сабзавотчилик йўналишида ҳам ҳамкорлик қиламиз. Чунки Ўзбекистонда бор мева Эронга керак, Эронда бор мева Ўзбекистонга керак.

Қолаверса, Ўзбекистон ҳам, Эрон ҳам сув муаммоларига дучор бўляпти. Шунинг учун ирригация соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрмиз",деди Муҳаммад Маҳдий.

    Бошқа янгиликлар