АсосийDunyo

Нью-Йорк мери: "Мигрантлар оқими шаҳарни ҳалокатга олиб боради"

'Нью-Йорк мери: "Мигрантлар оқими шаҳарни ҳалокатга олиб боради"'ning rasmi

Нью-Йорк мери Эрик Адамснинг айтишича, давом этаётган муҳожирлар инқирози шаҳарни вайрон қилади. Унинг сўзларига кўра, 2022 йил апрелидан бери Нью-Йорк орқали 110 минг бошпана изловчи ўтган ва бу муаммо 12 миллиард долларлик бюджет камомадига олиб келган. 

Унга кўра, бошпана изловчилар авваллари Венесуэладан келган бўлса, энди улар Эквадордан келмоқда. Бундан ташқари, рус тилида сўзлашувчи фуқаролар, шунингдек, Ғарбий Африкадан келган муҳожирлар Мексика орқали шаҳарга келишади.

“Сизларга бир нарсани айтсам, Нью-Йоркликлар, мен ҳаётимда ҳеч қачон охирини кўра олмайдиган бунақа муаммога дуч келмаганман. Бу муаммо Нью-Йоркни вайрон қилади”, деди жаноб Адамс нутқи давомида.

2021 ва 2022 йилларда АҚШга мигрантлар оқими рекорд ўрнатди ва 2,3 миллион кишидан ошди. Ўтган йилнинг апрель ойида Мексикадан АҚШга ноқонуний муҳожирлар оқими сўнгги 22 йил ичида энг юқори даражага етди. Вашингтон фавқулодда ҳолат эълон қилди. 2023-молия йили бошидан буён 1,2 миллиондан ортиқ муҳожир келган, дейди АҚШ расмийлари.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Мексика орқали АҚШга кирган ўзбекистонликлар устидан тергов олиб борилаётгани хабар қилинган эди. Шунингдек, куни кеча АҚШ 2023 йил учун Green Card беришни якунлаганини эълон қилди

 

    Бошқа янгиликлар