АсосийDunyo

Ўзбекистонлик фуқаро Истанбулда балкондан тушиб кетди

'Ўзбекистонлик фуқаро Истанбулда балкондан тушиб кетди'ning rasmi

Истанбулда балкондан йиқилиб тушган юртдошимиз Ўзбекистонга юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди. 

Маълум қилинишича, ўзбекистонлик Г.Б.М. Истанбул шаҳрида ўзи вақтинча яшаётган кўп қаватли уйнинг иккинчи қавати балконидан эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетиши натижасида бел умуртқа соҳаси ва оёғи қаттиқ шикастланиб, Истанбул шаҳридаги  "Kartal Eğitim ve Araştırma Lütfü Kırdar" касалхонасида иккита жарроҳлик амалиётини бошидан кечирганлиги аниқланган.

Бош консулхона Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ва маҳаллий диаспора вакиллари билан ҳамкорликда молиявий жиҳатдан қийин аҳволда қолган ушбу юртдошимизнинг касалхона раҳбарияти билан музокаралар ўтказиб, махсус автомашинада касалхонадан Истанбул аэропортига олиб бориш ва Истанбул-Ургенч йўналишидаги авиақатнов орқали Ўзбекистонга жўнатилишини таъминланган.

    Бошқа янгиликлар