Ўзбекистонда илк барча учун очиқ ва баробар санъат анжумани сентябрь ойининг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
У инклюзив соҳадаги етакчи мутахассислар, Россия ва Ўзбекистоннинг ижтимоий-маданий муассасалари раҳбарлари ва билимдонларининг касбий маҳоратга оид ҳамкорликлари учун янги халқаро майдонга аяланиши кутилмоқда. Анжуманнинг бош вазифаси сиҳат-саломатлигида имконияти чекланган шахсларга мўлжалланган санъат соҳасидаги илғор инклюзив амалиётларни баҳс-мунозара қилиш ва етказишдан иборат.
Бугун Тошкентдаги Халқаро анжуманлар саройи майдонида Россиядан инклюзив санъат экспертлари ва Ўзбекистон ижтимоий соҳа мутахассисларини бирлаштирган халқаро профессионал тадбирнинг очилиш маросими ўтказилди.
Анжуман дастуридан турли соҳаларда инклюзия масалаларига ихтисослашган етакчи россиялик мутахассисларнинг амалий машғулот ва маҳорат дарслари, рус ва ўзбек тилларида имо-ишора тили ва тифлошарҳлашдан фойдаланган ҳолда инклюзив спектаклларнинг очиқ намойиши, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган кишилар ҳақидаги фильмни томоша ва муҳокама қилиш ўрин олган.
Форум тадбирларида иштирок этиш учун олдиндан https://inclusive-uz.art сайти орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Иштирок этиш бепул. Шунингдек, юқоридаги сайтда дастурлар ва жадваллар ҳақида кўпроқ маълумот олиш мумкин.
Форум Алишер Усмонов номидаги “Санъат, фан ва спорт” хайрия фонди, Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Форум дастури Стремление жамғармаси ва АСДИИСК инклюзив санъат ассоциацияси иштирокида амалга оширилмоқда.
Таъкидланишича, анжуманнинг устувор вазифаси имконияти чекланган шахсларга мўлжалланган санъат соҳасидаги энг аъло инклюзив тажрибаларни мунозара қилиш ва тўпланган билимларни етказишдан иборат.






