АсосийJamiyat

Фарғонада 13 ёшли бола қўшниси томонидан калтакланди

'Фарғонада 13 ёшли бола қўшниси томонидан калтакланди'ning rasmi

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган 2010 йилда тугилган шахсни қўшниси калтаклаганлиги ҳақидаги хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 31 август куни Фуркат тумани Ингичка кишлогида яшовчи вояга етмаган Х.Қ. қўшниси Р.Й.га тегишли “Nexia-3” русумли автомашина шиналарига зиён етказганлиги сабабли, Р.Й.нинг бундан жаҳли чиқиб, уни уриб тан жарохати етказганлиги аниқланган.

Тиббиёт бўлимининг ташхисига кўра, Х.Қ.да бош, пешона, бўйин, ўнг елка бўғими, тери ости гематомаси аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар