АсосийDunyo

Россия ҳарбийлари Украина назоратидаги Константиновка бозорига авиазарба берди. Қурбонлар 15тадан кўп (видео)

'Россия ҳарбийлари Украина назоратидаги Константиновка бозорига авиазарба берди. Қурбонлар 15тадан  кўп (видео)'ning rasmi

Россия ҳарбийлари Донецк вилоятининг Константиновка шаҳридаги бозорга авиазарба берди. Ҳужум оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Россия кучлари ҳужум пайти қандай қуролдан фойдалангани аниқлаштирилмоқда. Украина президенти Владимир Зеленский қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкинлигини айтмоқда.

“Ҳозирги вақтда россиялик террорчилар артиллерияси Донецк вилоятининг Константиновка шаҳрида 16 кишини ўлдирди. Оддий бозор. Дўконлар. Дорихона. Айби йўқ одамлар. Яраланганлар сони кўп. Афсуски, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ҳали ҳам ортиши мумкин”, — деди Зеленский ўзининг Telegram-каналидаги мурожаатида.

Сўнгги маълумотга кўра, ҳужум оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 28 киши яраланган. Жароҳатланганлар орасида қутқарувчи ҳам бор. Ҳозиргача 300 квадрат метр майдонда ёнғин ўчирилган. 30 га яқин савдо павилонлари шикастланган.

    Бошқа янгиликлар