Uzbekistan airways'нинг берган хабарига кўра, бугундан Зоминга мунтазам авиақатновлар бошланди.
Қайд этилишича, HY1001/1002 қатновлари ҳар куни қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
• Тошкент – Зомин – Самарқанд
• Самарқанд – Зомин – Тошкент
Маълум қилинишича, бир томонлама авиачипта нархи 105 000 сўмдан бошланади. Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzairways иловаси орқали, шунингдек, Uzbekistan airways Sales филиалида харид қилишингиз мумкин, дейилади хабарда.






