АсосийJamiyat

Бухорода 4 туп дарахт қўпорилди. Ҳуқуқбузар 400 туп дарахт экади

'Бухорода 4 туп дарахт қўпорилди. Ҳуқуқбузар 400 туп дарахт экади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида йўл қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги, қурилиш давомида манзарали дарахтлар қўпориб ташланганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Экология бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида Ғиждувон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4 туп маназарали дарахт қўпориб ташланганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан корхона директори Э. F.ga нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.  

Шунингдек, дарахтлар қўпорилиши натижасида табиатга 50 миллион 325 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузар қўшимча жазо тариқасида кесилган дарахтлар ўрнига жами 400 туп дарахт экиш ва уни парваришлаш мажбурияти юкланди.

Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқбузарга чора кўриш учун суд органларига юборилди.

    Бошқа янгиликлар