Аввалроқ, 4 сентябрь куни Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали мажлислар залида темир-бетон плита қулаб тушиши оқибатида олти нафар талаба жабрлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратуранинг берган хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳ ҳодиса ҳолатларини, шунингдек, тузилманинг таъмирдан кейинги ҳолатини ўрганмоқда.






