Франкфурт-Майн суди Германияда тадбиркор Алишер Усмоновнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи Мюнхен адвокатлик офисида ўтказилган тинтувни ноқонуний деб топди. Бу ҳақда Zamon.uz' ёзмоқда.
Суд инстанциясига кўра, тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарор асослар мавжуд бўлмаган ҳолда қабул қилинган.
Маълумот учун: 2022 йил кузида Франкфурт-Майн прокуратураси жиноий иш қўзғатган, сўнгра феврал ойида Усмонов манфаатларини ҳимоя қилган Мюнхендаги адвокатлик офисида тинтув ўтказганди. Улар ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда гумон қилинган. Терговчилар фикрича, адвокатлар олган 100 минг евро аванс тўлови Усмонов томонидан Европадаги шахсий эҳтиёжлари учун ишлатилиши мумкин эди, бу эса қўлланган санкцияларни бузади.
Май ойида Франкфурт-Майн суди шаҳар прокуратураси рухсати билан Усмоновнинг кўчмас мулкларида ўтказилган тинтувларни ноқонуний ҳаракат деб топди.






