"Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ўтган икки йилда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлари натижасида тадбиркорлик соҳасида кўплаб тизимли муаммолар ҳал этилди, шу жумладан бизнес юритишни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизими ва инфратузилма яратиш ҳамда мулк ҳуқуқини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилди. Тадбиркорлик субъектларини микро, кичик, ўрта ва йирик тоифаларга, туман ва шаҳарларни 5 та тоифага ажратиш орқали тадбиркорликни манзилли қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилди.
Қайд этилишича, Президентнинг тадбиркорлар билан 2024-йилдаги очиқ мулоқотини Қорақалпоғистон Республикасида ташкил қилинади.






