АсосийJamiyat

Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг қариндоши қонунбузарлик содир этгани айтилди. Вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билан чиқди

'Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг қариндоши қонунбузарлик содир этгани айтилди. Вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билан чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоят раҳбарига қариндош саналган шахс қонунбузарлик содир этгани аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат билан чиқди.

Маълум қилинишича, бундай ҳолат бўйича (ўша шахс ким бўлишидан қатъи назар) аниқ исботлар ёки бирор расмий идоранинг хабарни тасдиқлагани кузатилгани йўқ. Қолаверса, бундай ҳолат масъул раҳбар билан ва унинг яқинлари билан боғлиқлиги ҳақиқатга зид.

“Кейинги навбатда эса, ҳар бир шахс ўз ҳатти-ҳаракати учун ўзи жавобгар саналиши қонунларимизда кўрсатилган.

Янада аниқроқ айтганда, юртимизда жиноят содир этган шахс ким бўлишидан ёки кимнинг яқини бўлишидан қатъи назар қонун олдида ўзи учун ва албатта жавобгарликка тортилади.

Ижтимоий тармоқлар кузатувчиларини ва саҳифалар эгаларини асослари аниқ кўрсатилмаган хабарларни тарқатмасликка чақирамиз. Турли хил маълумотларни жамоатчиликка етказишда эътиборли бўлишни эслатиб ўтамиз”, дейилади расмий хабарда.

    Бошқа янгиликлар