АсосийJamiyat

Фарғонада Damas ва юк машинаси тўқнашди. Қурбонлар бор (видео)

'Фарғонада Damas ва юк машинаси тўқнашди. Қурбонлар бор (видео)'ning rasmi

Фарғона вилоятида Damas ва юк автомашинаси иштирокида ўлим билан боғлиқ бўлган ЙТҲ акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Фарғона вилояти Бувайда туманида Damas ҳамда DAF русумли юк автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Содир бўлган ушбу ЙТҲда Damas автомашинасида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳайдовчи эса шифохонада вафот этган. Автоуловда бўлган яна бир йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар тешкирув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар