Бироз аввал, Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиалида бетон плита қулаб тушиб жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ҳолат бўйича Каттақўғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Бош прокуратура маълум қилди.
Дастлабки олинган маълумотларга кўра, 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
"Текшириш натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилинади" дейилади хабарда.






