АсосийJamiyat

Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар залидаги бетон плита қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор

'Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар залидаги бетон плита қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар залидаги бетон плита қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий ахборот берди. 

Маълум қилинишича, бугун Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносидаги (собиқ лицей биноси) фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб пастга тушган.

Воқеа содир бўлган яъни, плита тушган жойда талабалар бўлмаганлиги сабабли ҳеч кимга жиддий зарар етмаган. Фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1- босқич талабалари енгил жароҳат олган ва айни дамда шаҳар Тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг аҳволи яхши.

"Айни дамда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади",–дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар