Навоий вилоятида Қизилтепа тумани Экология бўлими давлат инспекторлари, туман прокуратураси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Зиёкор” маҳалласининг чўл ҳудудида назорат рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги xaбар берди.
Маълум қилинишича, тадбир давомида фуқаро Ш.Р. ўз бошқарувидаги экскаватор ёрдамида ноқонуний равишда қум-тош аралашмасини кавлаб олаётгани аниқланган ва тўхтатилган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарга нисбатан 3 млн 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.






