АсосийJamiyat

Сурхондарёлик ўқитувчини ким калтаклагани маълум бўлди

'Сурхондарёлик ўқитувчини ким калтаклагани маълум бўлди'ning rasmi

Бироз аввал, Сурхондарё вилояти ҳокими билан тортишган ўқитувчи калтаклангани  ҳақида хабар берган эдик.

Вилоят прокуратураси вазият расмий баёнот берди:
"Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директори ўқитувчининг яқин қариндошлари томонидан калтакланганлиги ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабар бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди. 
Аниқланишича, мактаб директори У.Т. мактаб ўқитувчиси Д.К.нинг дарс соатларини асоссиз равишда камайтириганлиги сабабли турмуш ўртоғи Й.М. томонидан уриб, енгил тан жароҳати етказилган. 
Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси  (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми ва 277-моддаси (безорилик)  3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда" дейилади расмий хабарда.
Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган. 
Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Турсуновадан хабар олди.

    Бошқа янгиликлар