АсосийJamiyat

“Ўзсувтаъминот” акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди

'“Ўзсувтаъминот” акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди'ning rasmi

“Ўзсувтаъминот”, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” ва “ТошуйжойЛITI” АЖ акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги маълум қилди.

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятининг 8 та устувор йўналиши белгилаб берилди.

Шунингдек, вазирлик тизимидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш дастури ҳам тасдиқланди. Унга кўра, Қурилиш вазирлиги фаолиятини ривожлантириш жамғармаси ва Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ривожлантириш жамғармаси бирлаштирилиб, ягона жамғармага айлантирилди. 

“Ўзсувтаъминот”, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” ва “ТошуйжойЛITI” АЖ акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди.

Архитектура, лойиҳа фаолияти ва қурилиш назорати мутахассисларини 10 та фаолият йўналиши бўйича сертификатлаш тизими жорий қилинмоқда.

Бундан ташқари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциясини бажарадиган ҳамда Давлат шаҳарсозлик кадастрини ва Шаҳарсозлик геоахборот тизимини юритадиган Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика маркази фаолияти йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, архитектура, қурилиш, муҳандислик ва коммунал хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни баҳолаш бўйича ихтисослашган давлат олий таълим муассасаси, яъни Компетенсияни ривожлантириш институти ташкил этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар