Марказий банк Brio Group (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланганини маълум қилди. Бу ҳақда Регулятор матбуот хизматининг хабар берди.
Ташкилот тўлов операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган. Шу сабабли унга нисбатан «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунга асосан жарима санкцияси қўлланган.
Шу билан бирга, бошқа тўлов ташкилотлари ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар шу каби қоидабузарликларга йўл қўйилган тақдирда, Марказий банк томонидан уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилган.






