АсосийJamiyat

Байрам кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

'Байрам кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Байрам кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда "Ўзгидромет" хизмати. 

Қайд этилишича, сўнгги ҳафтада Ўзбекистонда минтақамиз учун август ойининг охирига хос бўлмаган об-ҳаво бўлди. Республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ ва шамолнинг кучайиши билан бирин-кетин нам ҳаво кириб келди. Аммо бугун, байрам кунлари арафасида, бутун республика бўйича эрталаб ёмғир тўхтади ва осмон аста-секин булутлардан тозаланмоқда.

Маълум қилинишича, бугун ва 1-3 сентябрь байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, кундузи 25-30о бўлган жуда қулай ҳарорат кузатилади. Эрталаб сезиларли даражада салқин, ҳарорат 14-17 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда: 31 август 1-2 сентябрь кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, 3 сентябрда булутлилик бироз кучаяди, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 26-29 даража, кечаси 15-17 даража бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар