АсосийJamiyat

Талабалар ўз вақтида етиб келиши учун Бухоро ва Хоразмдан Тошкентга қўшимча автобуслар қўйилмоқда

'Талабалар ўз вақтида етиб келиши учун Бухоро ва Хоразмдан Тошкентга қўшимча автобуслар қўйилмоқда'ning rasmi

2023-2024 йил ўқув йили бошланиши муносабати билан талабаларни ўз вақтида етиб боришлари учун бир нечта йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Жумладан:

- Урганч-Тошкент

- Хива-Тошкент

- Бухоро-Тошкент

- Тошкент-Ғиждувон

- Тошкент-Қоракўл

- Тошкент-Шофиркон йўналишларда қўшимча автобуслар қўйилади. 

Шунингдек, Вобкент, Жондор ва Олот туманларидан 2023 йилнинг 3 сентябрь кунига қадар қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда.

Автобуслар чипталарини Урганч шаҳридаги автовокзалдан, Бухоро шаҳридаги автошох бекатидаги чиптахонадан ёки электрон тарзда харид қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар