АсосийJamiyat

Хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ўтказилди

'Хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ўтказилди'ning rasmi

Пойтахтимизда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ташкил этилди.  

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг  биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Президентимиз раислигида ўтказилган мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида хорижий тилларни  ўқитиш бўйича янги вазифалар белгиланганини таъкидлади.

️Тренинглар аввалида хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида таъкидлаб ўтилди.

  • Тренинглар доирасида, шунингдек:
  • Ўзбекистон Республикасининг тарихий ривожланиши, маданияти ва таълим тизими,
  • иқтисодий тараққиётда мактаб таълимининг ўрни,
  • хорижий мутахассисларнинг ўқувчиларда хорижий фанларни билим ва кўникмаларини шакллантиришда вазифалари,
  • хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлари ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида сўз юритилди.

️Маълумот ўрнида,  жорий йилда мактабда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келиниши режалаштирилмоқда.

Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келиниши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар