АсосийJamiyat

Ўзбекистонда сўнгги 7 ойда электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди

'Ўзбекистонда сўнгги 7 ойда электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди'ning rasmi

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон 7 ойда энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 217,1 млн АҚШ долларига 7 391 та электромобил импорт қилган.

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6084 тага ёки қарийб 6 баробарга ошган.

7 ойда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:

— Хитой – 6 898 та

— Гонконг – 376 та

— Германия – 64 та

— Корея – 18 та

— БАА – 16 та

— АҚШ – 11 та

    Бошқа янгиликлар