АсосийJamiyat

"Тошкент" халқаро аэропортида эстакадага кириш вақтинча ёпилди

'"Тошкент" халқаро аэропортида эстакадага кириш вақтинча ёпилди'ning rasmi

"Тошкент" халқаро аэропортида эстакадага кириш йўл белгилари янгиланиши муносабати билан вақтинча ёпилди. Ҳаракат 28 август куни 18:00 га қадар тикланиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, таксилар, сайёҳлик автобуслари ва чет эл делегацияларининг транспорти учун эстакадада ҳаракатланишга рухсат этилади.

Эстакада бўйлаб терминалга ўтиш қоидалари қуйидагича:

  • эстакаданинг ўнг томондаги чизиғи сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун, чап томондаги чизиғи эса таксилар учун мўлжалланган;
  • таксилар учун эстакадада йўловчиларни олиш/тушириш вақти 5 дақиқадан, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқадан ошмаслиги керак;
  • эстакаданинг ўнг ва чап чизиқларини ажратиб турадиган сариқ чизиқда тўхташ тақиқланади ва жарима тўланишини назарда тутадиган қоидабузарлик ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар