АсосийJamiyat

Freebird Airlines Самарқанд ва Бодрум ўртасида парвозларни йўлга қўйди

'Freebird Airlines Самарқанд ва Бодрум ўртасида парвозларни йўлга қўйди'ning rasmi

Туркиянинг Freebird Airlines авиакомпанияси Самарқанд – Бодрум – Самарқанд йўналиши бўйича тўғридан-тўғри чартер рейсларини йўлга қўйди.

Биринчи йўловчи чартер рейси 7 сентябрга белгиланган. Рейслар Аирбус А320 типидаги самолётларда ҳафтасига бир марта - пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Freebird Airlines - 2000 йилда ташкил этилган, бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган турк авиакомпанияси. Авиакомпаниянинг асосий базаси Анталия шаҳри ҳисобланади. Авиакомпания Европа ва Туркия ўртасида ички рейсларни, шунингдек халқаро чартер рейсларини амалга оширади.

    Бошқа янгиликлар