АсосийJamiyat

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Қирғизистоннинг "Бирдамлик" медали билан тақдирланди

'Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Қирғизистоннинг "Бирдамлик" медали билан тақдирланди'ning rasmi

Бугун, 27 август куни Бишкек шаҳридаги халқаро тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан “Ынтымак” (Бирдамлик) медали билан тақдирландилар.

Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистон заминида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва улуғ алломалар меросига эҳтиром кўрсатиш, минтақада тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон томони ҳам Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир қори Ракиев ҳазратларига муносиб ҳадяларни туҳфа этди.

    Бошқа янгиликлар