“Ташаббусли буджет”нинг жорий йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
“Очиқ буджет” портали орқали киритилган таклифларга қуйидаги тартибда овоз берилади:
Openbudget.uz сайтига кирилади;
“Ташаббусли буджет” бўлими танланади;
“Овоз бериш” тугмаси босилади;
Мавжуд таклифлардан биттаси танланиб, устига босилади;
“СМС орқали” тугмаси танланади;
Телефон рақам киритилиб, математик амал бажарилади;
“СМС кодни юбориш” тугмаси босилади;
мобил телефонга келган СМС код киритилиб, яна “СМС кодни юбориш” тугмаси босилади.
Овоз бериш жараёнлари 27 августдан 16 сентябрга қадар давом этади.






