Бугун, 27 август куни кундузи республиканинг баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бу ҳақда ЎзГидромет хабар берди.
Навоий вилоятида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.
Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-26° бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳарорат 13-18° бўлади.






