Ижтимоий тармоқларда Яккасарой туманидаги 160-сонли умумтаълим мактабида текширувчилар ўқитувчилар ва директорга асоссиз айбловлар қўйиши оқибатида жанжал юзага келгани айтилган видео тарқалди.
Ҳолатга Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда 160-сонли умумтаълим мактаби маъмурияти фаолияти юзасидан эътироз ва шикоятлар кўпайган. Шу шикоятлар бўйича Тошкент шаҳар ҳамда Яккасарой тумани прокуратураси томонидан ўрганишлар олиб борилган. Ўрганиш ва суриштирув бўйича тегишли ҳужжатлар якуний хулоса учун ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этилган.
“Видеолавҳада акс этган ҳолатнинг мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларига умуман алоқаси йўқлигини маълум қиламиз. Унда ўқувчининг бувиси ҳамда ўқитувчи ўртасидаги мулоқот акс этган, холос”, — дейилади муносабатда.
Таъкидланишича, ҳозирда Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 160-мактабдаги вазиятни тўлиқ ўз назоратига олган.






