АсосийJamiyat

Наманганга 100 та янги автобуслар олиб келинади

'Наманганга 100 та янги автобуслар олиб келинади'ning rasmi

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов Тошкент шаҳрида “Yutong bus co.,LTD” компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича президенти Джефф Сяо бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Учрашувда вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш, замонавий автобуслар сотиб олиш ва уларга сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.  

Музокаралар давомида  “Xumo avto plyus” МЧЖ ҳамда  “Yutong Hongkong Limited” компанияси ўртасида 100 дона ЗК6890ҲГ моделидаги автобусларни сотиб олиш юзасидан шартнома имзоланди.

    Бошқа янгиликлар