Хитой шимолида 300 дан ортиқ ўқувчилар овқатдан заҳарланишди, улардан 74 нафари касалхонага ёткизилди.
Ҳодиса Хэбэй провинциясида содир бўлди. Заҳарланган болалар - 27 та синф болалари. Мактабда умумий ҳисобда 35 та ўқув синфи мавжуд.
Маълум қилишларича, заҳарланган ўқувчиларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Ҳукумат воқеа сабабларини аниқлашга киришган.





