Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Шадурди Мередовдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
“Сўнгги йилларда алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада кенгайганига гувоҳ бўлдик. Эришилган ютуқлар талайгина, янада кўпроғи эса ҳали олдинда”, - дея ёзди Саидов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида.
Вазир элчига мамлакатдаги фаолияти мобайнида муваффақиятлар тилаган.






